January 29, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефт базаси”га қарашли АЁҚШ ва ФЁТШларда маҳсулотларни истеъмолчиларга ноқонуний етказиб бериш ҳолатлари аниқланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, коррупцияга қарши курашиш, молиявий ва комплаенс назорати йўналишидаги хато-камчиликларни аниқлаш ва уларни келгусида йўл қўйилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Навбатдаги ўрганишлар Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан “Андижон нефть базаси”МЧЖга қарашли “Пойтуғ” филиали нефть маҳсулотлари омбори ва “Шаҳрихон” филиалига қарашли АЁҚШ ва ФЁТШларида ўтказилди.

“Андижон нефт базаси” МЧЖ раҳбарияти ва масъуллари билан ҳамкорликда омбордаги ёруғ ва қора нефть маҳсулотларининг сифат ва миқдор жиҳатидан бус-бутунлигини ўрганилди. Тафтиш давомида рухсат этилган меъёрлардан ташқари АИ-80 автобензин ёнилғисидан 74 895 кг 472,1 млн сўмлик, ТДЛ дизел ёнилғисидан 2 568 кг 33,7 млн сўмлик ҳамда ЭКО дизель ёнилғисидан 28 280 кг 391,7 млн сўмлик, жами 897,6 млн сўмлик камомадлар аниқланди.

Жамият нефть маҳсулоти камомадидан 200,0 млн сўми ундирилиши таъминланди. Ўрганишга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.

Шунингдек, “Андижон нефт базаси” МЧЖ Шаҳрихон филиалига қарашли АЁҚШ ва ФЁТШлар ўрганилганда нефть маҳсулотларидан жами 211,4 млн сўм, моддий бойликлардан 92,5 млн сўм ҳамда чакана савдо пул тушумларидан 83,7 млн сўм жами 387.6 млн сўм камомадлар аниқланди.

Хусусан, филиалдаги 2-сонли ФЁТШда ЭКО русумли дизель ёқилғисидан 7171,0 литр 85,3 млн сўмлик, "GTL" русумли дизель ёнилғисидан 2 075,0 литр 22,8 млн сўмлик жами 108,2 млн сўмлик камомад мавжудлиги аён бўлди.

Шунингдек, 20-сонли ФЁТШда ЭКО русумли дизель ёқилғисидан 5 771,0 литр 68,7 млн сўмлик, "GTL" русумли дизель ёнилғисидан 3 040,0 литр 33,5 млн сўмлик, "М-10 Г2" матор мойи маҳсулотидан 70 литр 1,0 млн сўмлик жами 103,3 млн сўмлик камомад фош қилинди.

3-сонли ФЁТШда балансидаги мавжуд асосий воситалар инвентаризациядан ўтказилганда 3 дона 25 метр куб ва 1 дона 6 метр кублик сиғимлар,
87 метр турбопровод, 1 дона яшин қайтаргич ва 1 дона нарвонлар жами 92,5 млн сўмлик товар-моддий бойликлар камомад қайд этилди.

Бундан ташқари филиалга қарашли 8-сонли АЁҚШда нефть маҳсулотларининг сотишдан 83,7 млн сўм чакана савдо пул тушумлари ўз вақтида жамиятнинг тегишли ҳисоб рақамига кирим қилинмаганлиги натижасида камомадга йўл қўйилган.

Айни пайтда “Андижон нефт базаси” МЧЖ ва унинг филиаллари, АЁҚШ ва ФЁТШ раҳбарларига камомадларни ундирилиши бўйича топшириқлар ва вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатларни хуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз"АЖ тизимини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тизимли ишлар давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|