May 26, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Ходимлар хатти-ҳаракатига оид коррупцияни олдини олиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизим корхоналарини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги қонунчилик билан таништириш, шунингдек ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, тизимда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш мақсадида доимий равишда ўқув семинарлари ва иқтисодий ўқишлар ўтказилиб борилади.

Жамият бошқарма (завод) ва корхоналарида ҳудудий комплаенс инспекторларининг фаолиятини жойларда мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида ҳудудий комплаенс инспекторлари томонидан жорий йил давомида 3 488 та қуйи ташкилотлар ишчи-ходимлари иштирокида 64 та семинар-тренинглар ташкил этилди.

Жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 405 нафар ходим иштирокида 5 та, “Урганч нефть базаси” МЧЖда 267 нафар ходим иштирокида 5 та, “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖда 482 нафар ходим иштирокида 4 та, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 296 нафар ходим иштирокида 3 та коррупцияга қарши мавзуларда ўқув семинарлари ташкил этилди.

Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан Жамиятнинг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда ички меъёрий ҳужжатларни амалиётда қўллаш, қонунчиликдаги ўзгаришлар, коррупцияга қарши курашишда жаҳондаги илғор тажрибалар мавзуларида марказий аппарат ва 34 та тизим корхоналари, жумладан “O’ZLITINEFTGAZ” АЖ, Очиқ нефть ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, “UNG Petro” МЧЖ, “UNG Medline” МЧЖ ва бошқа корхоналар ходимларига жами 15 та иқтисодий ўқишлар ташкил этилди.

Тизим корхоналарининг комплаенс инспекторларига ўтказилган иқтисодий ўқишлар материаллари ҳамда коррупцияга қарши комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишга қартилган кўрсатма ва тавсиялар бериб келинмоқда.

Ўтказилган иқтисодий ўқишлардан олинган маълумот ва кўникмалар Молиявий ва коплаенс назорат департаменти фаолиятини такомиллаштиришда ва ходимларнинг ҳуқуқий онгини оширишда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатиб келмоқда.

Машғулотлар давомида мавзуга оид блиц – сўровномалар, турли викториналар ва коррупцияга қарши таомилларни мониторинг ва назорат қилиш бўйича савол – жавоблар бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоизки, тизимда молиявий назорат ва комплаенс тизимини жорий этилиши, бу билан боғлиқ олиб борилаётган амалий ишлар, ички меъёрий ҳужжатларни қабул қилиниши, ички тартиб қоидаларни такомиллаштирилиши ўз самарасини кўрсатмоқда.

Бу эса, ўз навбатида хато-камчиликларни камайтириш, самарасиз харажатларни олдини олиш, кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, корхоналар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш, харид ва қурилиш жараёнларини янада шаффоф ўтказилишига, бу бўйича коррупцияга оид хатарларни минималлаштириш ва олдини олишга хизмат қилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|