“Ўзбекнефтгаз”: “Қулбешкак” газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси навбатдаги режали огоҳлантирувчи таъмирлаш учун тўхтатилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларининг технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини бажариш ва технологик қурилмаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу тадбирлар доирасида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси навбатдаги режали огоҳлантирувчи таъмирлаш учун тўхтатилди.
Таъмирлаш жараёнлари техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига толиқ риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда. Қурилмадаги аппаратлар тозаланиб, ички кўриклар ўтказилди.
Қурилмани хавфсиз ва бир меъёрда ишлатиш мақсадида автоматик бошқарув тизимида аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Айни пайтда назорат ўлчов асбоблари таъмирланиб, қиёсловдан ўтказиляпти. Аппаратлар диагностика қилиниб, хулосалар олиниб, гидравлик синовдан ҳам ўтказилди.
Режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишлари айни вақтда ҳам давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ушбу қурилма орқали конлардаги қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ таркибидаги суюқлик ва механик аралашмаларни ажратиб олиниши, мавжуд газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этилиши эвазига кунлик қўшимча табиий газ қазиб чиқаришни кўпайишига эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|