August 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "CHINOZ NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI" МЧЖни хусусийлаштириш бўйича танлов эълон қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 18 мартдаги ПҚ-168-сон қарорига мувофиқ, “CHINOZ NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI” МЧЖни устав капиталидаги 100% давлат улушини хусусийлаштириш белгиланган.

Унга кўра, сотиш жараёнлари нефтни қайта ишлаш соҳаси ва индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари доирасида, энг мақбул хорижий тажриба асосида ташкил этилиши лозим. Қонун ҳужжатларига ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС)га асосан тайёрланган молиявий ҳисоботга мувофиқ, Буюртмачи тўғри қарор қабул қилиши учун Активни мустақил баҳолаш ишларини амалга оширади.

Заводнинг асосий вазифаси нефтни қайта ишлаб бензин, керосин, мазут, дизел ёқилғиси ва мойларга айлантиришни ташкил этишдан иборат. Ушбу саноат корхонаси йилига 117,0 минг тоннадан зиёд углеводород хомашёсини қайта ишлаш имконини берувчи замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган.

Корхонанинг Марказий офиси Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Охунбобоев кўчаси, 125-уйда жойлашган. Корхона 2016 йил 11 август куни фаолиятини бошлаган. Устав фонди – 102,0 млрд. сўмни ташкил этади.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “CHINOZ NEFTNI QAYTA ISHLASH ZAVODI” МЧЖ устав капиталидаги 100,0% улушини хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.

Тижорат таклифларини жорий йил 27 август куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан)га қадар тақдим этиш сўралмоқда.

Харидорларга қўйиладиган талаблар, хусусийлаштириш бўйича кутилаётган натижалар ҳақидаги батафсил маълумотларни Агентлик сайтидан олишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|