“Ўзбекнефтгаз”: "Гулистон нефть базаси"да фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг фавқулодда вазиятда рўй берганда ҳаракатлари синовдан ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ҳамда маҳсулотларни сақлаш ва тарқатиш базаларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда объект бўлинмаларининг ҳаракатга шайлигини ошириш мақсадида профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, "Гулистон нефть базаси" МЧЖда ҳам Сирдарё вилоят, туман, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, туман Тиббиёт бирлашмаси, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ва туман газ таъминоти корхоналари билан ҳамкорликда махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ушбу махсус тактик ўқув машғулотини ўтказишдан мақсад, фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибининг фавқулодда вазиятда рўй берганда ФВДкТ хизматлари билим ҳамкорликдаги ҳаркатларини амалга ошириш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
Бу каби профилактик тадбирлар табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқариш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ва амалга оширишда объектдаги ишларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади.
Нефть базада шартли равишда ёнғин содир бўлиб, ушбу ҳолат натижасида қурилмалардаги ёнғинга қарши чоралар кўрилди. Воқеа жойига ёнғин ўчириш автомобиллари етиб боргунга қадар тегишли бўлинмалар томонидан объектдаги ишчи хизматчилари фавқулодда ҳолат бўлган жойдан эвакуация қилинди. Шундан сўнг, фавқулодда ҳолат содир бўлган жойда кўзатув ишлари олиб борилди ва цех ҳудудига биринчи ёнғин ўчириш автомобили қўйилди.
Жараёнда жабрланувчи борлиги аниқланиб, уларни қутқариш чоралари кўрилди ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида шартли ёнғин тўлиқ қуршаб олиниб, шартли равишда ўчирилди.
Жараён сўнгида ёнғин ўчиришда ва инсонларни қутқаришда амалга оширилган жанговар ҳаракатлар муҳокама қилинди ва "Гулистон нефть базаси" МЧЖ фавқулодда вазиятларга "Тайёр" деб баҳоланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|