“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини муваффақиятли тамомлашди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва газ тармоғи корхоналарининг бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тизимда ишлаётган истиқболли мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошидаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига ўқишга тавсия этилади.
Ушбу Олий мактабнинг асосий мақсади – кескин рақобат муҳитида эркин фаолият юрита оладиган, белгиланган вазифаларни самарали бажариш ва амалга оширишга қодир юқори малакали кадрларни тайёрлашдан иборатдир.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг “Лойиҳа бошқаруви” (Project Management ) ва “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш” (Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик) магистратура мутахассисликлари кундузги ва сиртқи таълим йўналишлари бўйича магистратурасини жорий йилда муваффақиятли якунлаган 46 нафар битирувчига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унда Олий мактаб раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, битирувчиларнинг яқинлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг тавсияси асосида жорий ўқув йилида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг магистратурасини акциядорлик жамияти тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуаси, “Ўзлитинефтгаз” АЖ ва “Жиззах нефть базаси” МЧЖдан бир нафардан, жами 3 нафар ишчи-ходим тамомлашди.
Ўқув курслари ва магистратура битирувчилари эгаллаган билим ва кўникмаларини юртимиз равнақи, эл-юрт фаровонлиги, нефть ва газ тизимини ривожлантириш ҳамда янгиланаётган Ўзбекистоннинг янада ривожланишига хисса қўшишларида самарали қўллашга ваъда беришди.
Маълумот учун: Олий мактабда “Бизнесни бошқариш”, “Лойиҳа бошқаруви”, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш” магистратура дастурлари асосида мутахассислар ҳамда “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” ихтисослиги бўйича ва докторантурада илмий кадрлар тайёрланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|