October 3

Шўртан газ кимё мажмуасида режали жорий таъмирлаш ишлари бошланди

Жорий йилнинг октябрь ойида "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда технологик жараёнларнинг самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида профилактик таъмирлаш ишлари бошланди.

Мазкур чора-тадбирлар "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятининг муҳим объектларидан бири ҳисобланган мажмуанинг барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумида республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини углеводород хомашёси ва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга қаратилган.

Жорий таъмирлаш ишлари давомида мажмуа технологик қурилмаларини профилактик кўрикдан ўтказиш, модернизация қилиш ва самарадорлигини оширишга оид бир қатор ишлар амалга оширилади.

Ушбу жараёнда маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда халқаро компаниялар тажрибали экспертлари ҳам иштирок этади.

Режали таъмирлаш ва модернизация ишларини амалга ошириш орқали келгусида ишлаб чиқариш жараёнларининг барқарорлиги ва технологик ускуналарнинг узоқ муддат самарали ишлаши таъминланади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати