September 18

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув дастурлари йўлга қўйилади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва "Cert Academy" ўртасида халқаро "ISO 37001:2025" – Коррупцияга қарши курашиш стандарти доирасида ўқув дастурларни амалга ошириш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Унда ходимлар малакасини ошириш, комплаенс сиёсатини кучайтириш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот натижасида “ISO 37001:2025” стандартига мувофиқ тренинглар ташкил этиш, ўқув дастурларини “Ўзбекнефтгаз” эҳтиёжларига мослаштириш ва узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

“Биз халқаро стандартларга риоя қилиш, ходимлар билим ва кўникмаларини ошириш орқали шаффоф, масъулиятли муҳит яратишга интилмоқдамиз. “Cert Academy” билан ҳамкорлик бу йўналишдаги муҳим қадамдир”, — деди департамент бошлиғи А. Давланов.

“Cert Academy” вакиллари ўз навбатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Учрашув якунида Молиявий ва комплаенс назорат департаменти бошлиғига коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ўқув курсини муваффақиятли тамомлагани учун махсус сертификат топширилди.

Ушбу ҳамкорлик “Ўзбекнефтгаз” АЖ корпоратив бошқарув ва комплаенс стандартларини мустаҳкамлашга, шунингдек, мамлакатимизда шаффоф ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати