“Ўзбекнефтгаз”: Комплаенс тизими нефть ва газ соҳасидаги коррупцион хатарларнинг олдини олувчи самарали тизим
“Комплаенс” атамаси нима ва нима учун йирик компаниялар чет эл компанияларининг улушларини олганда бунга эътибор беришади. Ушбу атама кенг маънода қонунга мувофиқлик сифатида изоҳланиши мумкин. Баъзи бир экспертлар Халқаро коррупцияга қарши қонун ҳужжатларига мувофиқлик деб тушунишса, баъзилари Комплаенсни умуман қонунчиликка мувофиқлик билан боғлайди. Монополияга қарши қонунлар, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, коррупция ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунларда бу атама кенгроқ қўлланилади.
Нефть ва газ саноатида “Комплаенс” атамаси янги тушунча ҳисобланади. Банк, суғурта ва фармацефтика соҳаларида узоқ вақтлардан бери “Комплаенс” атамасининг баъзи шакллари мавжуд бўлиб улар ҳозирги вақтда мукаммалаштирилиб тартибга солинган. 2004 йилда Молия секторларида комплаенс тизимини тартибга солувчи қонун қабул қилинган бўлиб уларга риоя қилиниши ва чоралар кўриш мажбуриятларини юклайди. Шу сабаб “комплаенс” аллақачон молиявий соҳаларда ишламоқда. Нефть ва газ соҳасида “комплаенс” янги ва замонавий тушунчадир.
Ўтган яқин даврларда нефть ва газ ташкилотларида Аудит ёки Назорат тафтиш департаментлари жараёнларнинг ўрганувчи ва текширувларни амалга оширувчи хизмат тури бўлган. Бугунги кунга келиб бу функциялар кўпгина ташкилотларда ишламаябди ва аудиторларнинг тушуниши ва талқин қилиниши ҳам ўзгарган. Эндиликда аудиторлар ҳар қандай қонунбузарликларни топишни истаган аудитор мутахассиси сифатида эмас балкий бизнесда маслаҳатчи ва ёрдамчи сифатида кўрилади.
Кейинги эволюция бу – Комплаенс департаментнинг шаклланиши бўлди. Бу департамент ўз навбатида алоҳида тизим сифатида фаолият юритиши мумкин ёки аудит ва хатарларни бошқариш билан боғлиқ алоҳида функцияларни ўз ичига олган ҳолда фаолият олиб бориши ҳам мумкин. Комплаенс тизими компанияда муҳим фаолият сифатида, Ўзбекистон Республикаси ва ҳалқаро миқиёсидаги қонун ҳужжатлар ижросини назорат қилиш, корхонанинг шаффоф фаолияти учун зарур сиёсатларнинг мавжудлиги, ходимларнинг манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабардорлигини ошириш ва уни олдини олишни назорат қилади. Шунингдек, молиявий назоратни амалга ошириш яъни хўжалик фаолиятига доир бўлган молиявий операцияларини қонунчиликка мувофиқлигини ўрганиш ва қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этилиши ҳамда олдини олинишида амалий ёрдам кўрсатади.
Комплаенс департаментининг вазифалар нималардан иборат?
Биринчи вазифаси ходимларни корпоратив этика, бизнес этикаси ва уларга риоя қилиш тартиб-қоидаларига ўргатишдан иборатдир. Шунингдек, Комплаенс тизимининг асосий принципларидан бири компанияда зарур сиёсатларнинг мавжудлиги ва бу сиёсатлар миллий ва халқаро қонунчилик нормаларига зид келмаслигини назорат қилишдир.
Яна бир вазифаларидан бири – тендерлар ўтказиш, харидларни амалга ошириш, ходимларни ишга олиш ва ходимни бир лавозимдан бошқа лавозимларга ўтказиш каби юқори хатарли жараёнлар амалга оширилганда манфаатлар тўғнашувини олдини олишдир. Компания томонидан кўрсатилаётган хомийликлар, беғараз ёрдамлар молиялаштирилишида албатта Комплаенс тизимининг фикрини олиш ва уларнинг назорати мухим ҳисобланади.
Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистонда “Коррупцияни тасаввур қилиш” индекси мавжуд. Ушбу тадқиқот “Transparency International” томонидан олиб борилади. 2019 йил учун Ўзбекистон 25 балл билан 153 ўринни эгаллаган. Шу сабабли Ўзбекистон билан ишлайдиган ҳар қандай халқаро компаниялар шартнома тузишдан олдин кенгайтирилган текширув ва ўрганишлар (Due Diligence)ни амалга оширади. Шунга кўра, Компаленс тизим нафақат ўқитиш, корпоратив этика кодексини ва ички сиёсатларни ёзиш билан боғлиқ расмий процедураларни амалга оширади. Унинг асосий вазифаси ходимларга, фикрлаш маданиятини ўзгартириш зарурлигини етказишдир ва албатта бу осон вазифалардан эмас.
Нима учун чет эл компаниялари “Комплаенс” тизимини юқори даражадаги бўлиши хақида қайғурадилар? Жавоб оддий. Компаниялар ҳалқаро бозорларда ўз обрўсига эга бўлиши учун улар халқаро қонунчилик талабларига жавоб бериши керак. Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” акциадорлик жамияти ҳам ўз нуфузини халқаро бозорларда юқори ўринларда сақлаши ва ўз обрўсига эга бўлиши учун жамиятнинг аниқ сиёсати бўлиши ва жамиятнинг корпоратив қадриятларини кузатиб, назорат қилиб борадиган ва халқаро қонунларнинг барча талабларига жавоб берадиган “Комплаенс-назорат” тизимини яратиш зарурияти вужудга келди.
Яқин 3 йиллик даврда Ўзбекистонда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида кескин ўзгаришлар рўй берди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2020 йил 4 апрелдаги фармонига асосан нефть ва газ соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш, улар фаолиятида шаффофликни таъминлаш, моддий техник базаларини модернизация қилиш, юқори малакали ходимларни жалб қилиш, шу жумладан хорижий мутахассислар ва ватандошларни жалб қилиш, шунингдек, жорий йилнинг 1 октябрга қадар нефть ва газ саноатининг барча корхоналарида коррупцияга қарши “Комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш топширилди.
Шу аснода “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи асосида 2020 йил май ойида Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ташкил этилди. Унинг асосий мақсади ва вазифалари жамиятнинг барча соҳаларида шаффофликни, миллий ва халқаро қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашдир. Шунингдек, соҳанинг молиявий-хўжалик фаолиятида тизимли барқарор муҳитни шакллантириш, тизимдаги мавжуд молиявий қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш, аниқлаш, бартараф этилиши ва келгусида йўл қўйилишини олдини олишга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|