“Ўзбекнефтгаз”: “GTL” синтетик дизель ёқилғисини нефть базалар орқали истеъмолчиларга етказиб бериш йўлга қўйилди
Маълумки, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қуриб, жорий йилда фойдаланишга топширилган "Uzbekistan GTL" заводида ишлаб чиқарилаётган янги турдаги дунёнинг энг юқори стандартларига жавоб берадиган Евро-6 авлодига мансуб (К-6) синтетик дизель ёнилғисига бўлган талаб кундан-кун ортиб бормоқда.
Мазкур маҳсулотга бўлган талабни қондириш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан республикамиз иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини "GTL" дизель ёнилғиси билан таъминлашга қаратилган бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, "GTL" синтетик дизель ёқилғисини инфратузилмаси тегишли нормаларга жавоб берадиган жамият тасарруфидаги нефть базалар орқали истеъмолчиларга етказиб берилиши тизими йўлга қўйилиб, синтетик дизель ёқилғиси истеъмолчиларга биржа орқали, йирик корхона ва қишлоқ хўжалиги кластерларига улгуржи ҳамда ўзига қарашли АЁҚШлардан чакана савдолар орқали сотилиши таъминланмоқда.
Ҳозирги кунда нефть базалар томонидан жорий йил июль ойидан буён биржа савдолари орқали жами 141,3 млрд. сўмлик 10 020 тонна "GTL" синтетик дизель ёнилғиси харид қилиниб, 4 993 тоннаси истеъмолчиларга етказиб берилиши таъминланган ва улар томонидан маҳсулотнинг сифати бўйича ижобий хулосалар бериб борилмоқда.
Нефть базалар томонидан АЁҚШларда "GTL" маҳсулотини сақлаш ва истеъмолчиларга тарқатиш учун алоҳида сиғимлар ажратилиб, тегишли тартибда тозаланган, АЁҚШлардаги ЁТУларда "GTL" – синтетик ёқилғисининг тавсифи бўйича тегишли ёрлиқлар ўрнатилиб, истеъмолчиларни янада жалб қилиш мақсадида, маҳсулотнинг афзалликларини ёритиб берувчи қўшимча тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|