Президент Мурожаатномаси нефт-газ соҳаси учун муҳим йўналишларни белгилаб берди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги “Ўзлитинефтгаз” АЖда Президент Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларга бағишланган семинар ўтказилди.
Унда Олий Мажлис Сенатининг Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Коррупсияга қарши ички назорат департаментидан вакиллар иштирок этди.
Семинар давомида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти меҳнат жамоасига тушунтирилди.
Нефт-газ соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллийлаштириш ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар Мурожаатномада белгиланган вазифалар соҳанинг барқарор ривожи учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.