Давлат ҳужжатлари ижроси бўйича устувор вазифалар ўз вақтида бажарилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖда давлат ҳужжатлари ижросини белгиланган муддатда сифатли таъминлаш масаласи жамият фаолиятининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
2025 йилнинг январь–октябр ойлари ҳолатига кўра, “Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 315 та ҳужжатида Жамиятга тегишли 1 212 та топшириқ белгиланган. Шундан 1 111 таси (91,7%) тўлиқ бажарилди, 101 таси (8,3%) ижро жараёнида. Октябр ойида назоратда бўлган 105 та топшириқнинг барчаси ижро этилди.
Президент Администрацияси раҳбарининг 10 та ҳужжатида Жамият масалаларига оид 33 та топшириқ бўлиб, шундан бугунги кунда 28 таси (84,8%) бажарилган, 5 таси (15,2%) ижрода. Жорий ойда назоратда турган жами 6 та топшириқнинг барчасини ижроси таъминланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 285 та ҳужжатида Жамиятга тегишли 710 та топшириқ бўлиб, шундан бугунги кунда 616 таси (86,8%) бажарилган, 94 таси (13,2%) ижро жараёнида. Ўтган ойда 36 та топшириқнинг барчаси ўз вақтида бажарилди.
Ҳукумат комиссиясининг 91 та ҳужжатида Жамият масалаларига оид белгиланган 290 та топшириқдан 257 таси (88,6%) бажарилган, 33 таси (11,4%) ижро жараёнида. Октябр ойида назоратда бўлган 12 та топшириқ тўлиқ бажарилди.