Мавсумга тайёргарлик давом этмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳи Шўртан газ кимё мажмуасида амалга оширилаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди.
Ўрганишларга кўра, бугунги кунга қадар мажмуадаги 8 та технологик қурилма мукаммал ва жорий таъмирланди. 4 та буғ қозони, 84 та сиғим, 3 та дизел электр стансияси, 6 та газ тақсимлаш пункти кўрикдан ўтказилди. 220 метр иссиқлик тармоғи изолясия қилинди.
Октябр ойида режалаштирилаётган таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Технологик қурилмаларни сифатли таъмирлаш натижасида уларнинг куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор ишлаши ва белгиланган режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.
Масъулларга мавсумга тайёрлик юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.