“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефть базаси”га қарашли АЁҚШлар фаолияти тегишли ташкилотлар томонидан қатъий назоратга олинган
Барчамизга маълумки, республикамиздаги ҳозирги аномал совуқ об-ҳаво шароитида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотига бўлган талаби тобора ортиб бормоқда.
Истеъмолчилар талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳамда узилишларга йўл қўймаслик мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан департаментлар, мустақил бўлимлар ва нефть базалар раҳбарларидан иборат “Ишчи гуруҳлар” тузилган.
Ўз навбатида, мазкур Ишчи гуруҳлар ва ҳудудий нефть база раҳбарлари томонидан маҳаллий ҳокимликлар ҳамда жойлардаги Штаблар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, тасарруфдаги нефть базаларнинг биринчи раҳбарлари масъулиятини янада ошириш, ишларни тўғри ҳамда самарали ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик вазифаси қатъий белгиланиб, жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати Жамият томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти аҳолисини ҳам автобензин маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, “Гулистон нефт базаси” МЧЖга қарашли барча АЁҚШларда АИ-80, АИ-91, АИ-92 -русумли автобензин махсулотлари сифатини назорат қилиб борилмоқда.
АЁҚШларда 24 соатлик режимда узлуксиз етказиб бериш ишлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг фаолияти вилоят Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ички ишлар, Солиқ қўмиталарининг ҳудудий бошқармалари, “Ўзнефтгазинспекция” вилоят бўлими масъул ходимларидан иборат тузилган Штаб томонидан қатъий назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш