October 2

Коррупция хавфини бошқариш тизими халқаро даражада қайта тасдиқланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “ISO 37001:2016” халқаро стандарт талабларига мувофиқ жорий этган Коррупцияга қарши менежмент тизими навбатдаги аудитдан муваффақиятли ўтди.

Аудит жараёнида жамиятда коррупция хавфини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш механизмлари, ички назорат тизимлари ҳамда ходимларнинг этика ва одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилиши атрофлича ўрганилди.

Натижада тизимнинг халқаро стандартларга тўлиқ мувофиқлиги тасдиқланди ва сертификатнинг амал қилиш муддати узайтирилди.

“Ўзбекнефтгаз”да бу тизимнинг жорий этилиши фаолиятда шаффофлик ва ҳисобдорликни кучайтириш, бизнес муҳитини яхшилаш ва инвесторлар ишончини оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, жамиятнинг корпоратив бошқарув сифатини янада яхшилаш ва халқаро стандартларга мослаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати