August 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Объектларда ускуналарнинг техник ишончлилигини бошқариш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ҳамда Транформация ва оператив самарадорлик департаменти мутахассислари ҳамкорлигида нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш корхоналаридаги Техник ишончлиликни бошқариш хизматлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи ва келгусидаги вазифалар юзасидан онлайн йиғилиш ўтказилди.

Унда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, Шўртан, Муборак, Устюрт, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводидаги Техник ишончлиликни бошқариш хизматларининг бошлиқлари иштирок этишди.

Йиғилишда, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида режалаштирилаётган жорий таъмир ишларига пухта тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан камчиликлар қайдномаси ва тармоқ жадвалини тузиш бўйича бажарилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, масъулларга Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Қумли” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида бошланган таъмир ишларини тармоқ жадвали асосида ташкил этилиши бўйича вазифалар топширилди.

Йиғилиш сўнгида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасаррафидаги завод ва бошқармаларда юзага келиши мумкин бўлган авария ва тўхталишларни олдини олиш мақсадида қатор масалалар муҳокама чилинди. Хусусан, юқори критик қурилмалар бўйича авариявий техник захира рўйхатини шакллантириш, ҳисоб-китоб қилиш, фавқулодда тўхталишларнинг сабабини аниқлаш ва унинг такрорланишини олдини олиш, ишлаб чиқариш жараёнига етказилган салбий таъсирни бартараф этиш бўйича тузилган чора-тадбирлар ижросини ўз вақтида таъминлаш ва келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Маълумот учун: “Ernst Young Advisory” халқаро консалтинг компанияси ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида “Ишлаб чиқариш жараёнларини операцион самарадорлиги ва техник ишончлилигини ошириш” лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоланган. Ушбу лойиҳага асосан айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда Техник ишончлиликни бошқариш хизматлари фаолият олиб бормоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|