August 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: ШҲТ кўргазмасида нефть ва газ соҳасида яратилган инновацион маҳсулотлар намойиш этилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 16-17 август кунлари Ўзбекистон Республикасининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига Раислик қилиши доирасида Тошкент шаҳрида II-Иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.

Мазкур форум доирасида жорий йилнинг 16 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Инно” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида ШҲТ саноат инновациялари кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси ҳам муносиб иштирок этди. Тадбирда жамият томонидан сўнгги йилларда яратилган инновацион маҳсулотлар ҳамда илмий-текшириш институтлари билан ҳамкорликда эришилган илмий ишланмалар намойиш қилинди.

Ушбу кўргазмани ташкил этишдан мақсад Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар вазирлари ва ташкилот раҳбарларини Ўзбекистондаги мавжуд инновацион экотизим ва саноат соҳасидаги инновациялар билан яқиндан таништиришдан иборат.

Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистонда, хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида инновацион ривожланиш билан боғлиқ ислоҳотлар билан яқиндан таништирилиб, бу соҳада ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида фикрлар алмашилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|