December 5, 2022

"Ўзбекнефтгаз”: Бухорода қудуқ қайта таъмирлангач, яна табиий газ ва конденсат қазиб олишга эришилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” конининг 23-сонли қудуғида қатлам суви йўлини ёпиш ва қўшимча перфорация қилиш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилганидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 1894-1888 метр оралиғида перфорация ишлари олиб борилди, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,7 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Дояхотин" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракул туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|