“Ўзбекнефтгаз” АЖда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами кенг нишонланмоқда
Ўқитувчилар мураббийлар куни — умумхалқ байрами бу йил ўзгача шукуҳ билан нишонланмоқда. Байрам тадбирига “Ўзбекнефтгаз” АЖда раҳбарлик лавозимида фаолият юритганлар, соҳа ривожи учун меҳнат қилган фахрийлар, устозлар иштирок этишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг байрам табригидан сўнг, нефть-газ саноати корхоналарини юқори малакали кадрлаш билан таъминлаш, илм-фан ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйил ишларида кўп йиллик самарали ҳамда фидокорона меҳнати орқали, соҳа ривожига қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ устозлар “Фахрий ёрлиқ”, “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
“Ўзбекнефтгаз” компанияси раҳбари сифатида узоқ йиллар фаолият юритган бой тажриба эга бўлган фидоий устозлар ҳам ўз навбатида бундай эътибор учун миннатдорчиликларини билдиришди.
Бундан ташқари, бугунги кунда нефть-газ соҳаси ривожи учун малакали ходимларни етиштириб бериш йўлида меҳнат қилаётган И.М. Губкин номидаги Россия давлат нетфь ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиали, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Геология фанлари университети, Бухоро ҳамда Фарғона нефть ва газ саноати коллежлари, И.М. Губкин номидаги Россия давлат нетфь ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали академик лицейи, Абу али ибн сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари ҳам тақдирланишди.
Бугунги байрам муносабати билан барча ўқитувчи ва мураббийларга миннатдорчилик билдирилиб, йил давомида уларнинг самарали фаолиятлари эътиборда бўлиши таъкидланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда раҳбарлик қилган ва мамлакатимиздаги бир қанча йирик нефть ва газ конлари ҳамда қайта ишлаш заводлари очилишида бош бўлган, бу соҳа учун ўзининг улкан ҳисасини қўшганлар ҳам бугунги байрам муносабати билан тақдирланиб, меҳнатлари эътироф этилди.
Уларнинг босиб ўтган йўллари ҳозирги ёшлар учун ўзига хос мактаб бўлаётгани ва бошлаган ишлари давом эттирилаётгани, бугун нефт-газ соҳаси юртимиздаги энг ривожланган соҳага айланишида уларнинг ҳиссаси беқиёс бўлгани билдирилди.
Байрамона тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди ва ташриф буюрганлар ўз хотиралари билан ўртоқлашиб, дилдан суҳбат қуришди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|