November 12, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Хорижий мутахассислар операцион самарадорлик лойиҳаларида ўз иш фаолиятини бошлашмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари ижроси доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ хорижий мутахассисларни компания бизнес жараёнларини трансформация қилиш ва самарадорлигини ошириш лойиҳаларига фаол жалб қилмоқда.

Операцион самарадорликни ошириш ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ишончлилигини таъминлаш бўйича илғор тажрибаларни амалиётга тадбиқ этишга ҳам юқори малакали мутахассислар жалб қилинмоқда.

Улардан бири "Ernst &Young" ва "Sibur Holding" ОАЖ каби халқаро компанияларда етарли тажрибага эга Кирилл Алёшин бўлиб, ҳозирда унинг иштирокида ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш соҳасида кўзланган моделни жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Халқаро мутахассис фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишларни камайтириш, таъмирлашни режалаштириш сифатини яхшилаш ва ускуналар ишончлилигини таъминлаш юзасидан янги ёндашувларни жорий этишдан иборат.

Янги техник хизмат кўрсатиш ёндашувларини амалга оширишда эришилган натижаларни баҳолаш ва яхшилаш мақсадида, Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти жалб қилинган хорижий мутахассис билан биргаликда асосий ишлаб чиқариш корхоналарига хизмат сафарлари амалга оширмоқда.

Сўнгги хизмат сафари давомида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Шўртан газ кимё мажмуасида Ишончлиликни бошқариш хизматлари фаолияти ўрганилди ва ишлаб чиқариш фаолиятининг барча соҳаларида ёндашувларни такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.

Эришилган натижаларни ўрганиш ва доимий таҳлил қилиш, шунингдек, операцион самарадорликни ошириш ва ускуналар ишончлилик кўрсаткичларини яхшилашга тизимли ёндашувни шакллантириш мақсадида мунтазам равишда, тасдиқланган режа жадвалга мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" АЖ ишлаб чиқариш корхоналарига хизмат сафарлари амалга ошириб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|