September 6, 2022

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Бош саҳифа Русский

Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари, илмий бирлашмалар ва хорижий ҳамкорларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ бурғилаш, қазиб чиқариш ва газни қайта ишлаш корхоналарининг 2022-2023 йиллар учун эҳтиёжлари тақдимотига таклиф этамиз!

Мазкур тадбир 2022 йилнинг 19 сентябрь куни Муборак нефт-газ қазиб чиқариш бошқармаси Зеварда конида бўлиб ўтиши режалаштирилган!

Тақдимот давомида ишлаб чиқилган аниқ таклифлар асосида шартномалар, меморандумлар ҳамда саноат маҳсулотларини тажриба-синовларидан ўтказиш бўйича “йўл хариталари” имзоланиши режалаштирилган.

Тадбирда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлар ва ҳамкорларни жорий йилнинг 19 сентябрь соат 08.00 дан кечикмасдан Қарши шаҳри “Ўзбекнефтгаз” АЖ маъмурий биноси ёнига етиб келишларини сўраймиз.

Мурожаат учун телефонлар:

(+998-97) 707-4718
(+99899) 860-8788

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|