October 22
Эртага навбатдаги “Автомобилсиз кун”
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг 21 февралдаги қарорига мувофиқ, ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказиб келинмоқда.
Шу муносабат билан бугун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Тошкент шаҳрида жойлашган маъмурий биноларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимлардан шахсий транспорт воситаларидан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган бошқа транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Она сайёрамизни ҳимоя қилиш мақсадида барчангизни “Автомобилсиз кун” жамоат лойиҳасига бефарқ бўлмасликка ва бу акцияда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
October 22, 06:49
0 views
0 reposts