December 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 20 декабрь куни 5050 тонна АИ-80 автобензин сотувга қўйилди

Бош саҳифа Русский

2022 йил 19 декабрь куни 4,7 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,4 минг тонна Бухоро ва 1,3 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Жорий куни 5415 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 4220 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1195 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6329 минг сўмдан
шаклланди.

Жорий ойнинг 20 декабрь куни биржа савдоларида жами 5050 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 3800 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1250 тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 59605 тонна, жумладан 19 декабрь куни 3150 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2022 йил 19 декабрь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6064 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 379 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 3029 тонна, Андижонда 139 тонна, Бухорода 233 тонна, Жиззахда 206 тонна, Қашқадарёда 308 тонна, Навоийда 274 тонна, Наманганда 379 тонна, Самарқандда 317 тонна, Сурхондарёда 247 тонна, Сирдарёда 226 тонна, Фарғонада 105 тонна ва Хоразм вилоятида 222 тонна.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 82,8 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 65,7 минг тонна ва Фарғона заводида 18,1 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|