August 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Амин ёрдамида газларни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасининг юқори босимли насосларида созлаш ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан айни пайтда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва маҳсулот сифатини ошириш мақсадида модернизация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Лойиҳа асосида бошқарманинг Амин ёрдамида газларни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасига Хитойнинг “EBARA GREAT PUMPS CO.,LTD” компанияси томонидан етказиб берилган “ВВ3” туридаги “200х150SPD5M34185E” маркали ва “OH2” туридаги “200х150UCWM50” маркали 2 тўпламдан иборат насосларини созлаш ва ишга тушириш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Жорий йилнинг 13 августидан 23 августига қадар қурилмага ўрнатилган ЧРП (Control cabinet) бошқарув шкафлари созланиб, 2 тўплам асосий ва 2 та тўплам ёрдамчи насослари режага қатъий амал қилган ҳолда ишга туширилди ва 72 соатлик синов ишлари олиб борилди.

Ушбу ишлар Хитойнинг “EBARA GREAT PUMPS CO.,LTD”, Қозоғистоннинг “AVC GROUP” компаниялари ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Насосларни созлаш даврида аниқланган камчиликларни баратараф этиш ҳамда ишларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида хитойлик ва қозоғистонлик мутахассислар иштирокида ВКС форматида тезкор мулоқотлар ўтказилиб борилди. Мулоқот давомида насослар ва уларнинг ёрдамчи жиҳозларини созлаш ва ишга тушириш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳамкорликда тезкор амалга оширилди.

Ҳозирги кунда насослар тўлиқ ишчи ва резерв ҳолатида ишлатилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|