August 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Дояхотин” конидаги қудуқ таъмирдан сўнг яна ишга тушди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” конидаги 16-сонли қудуқда, қатлам суви йўлини ёпиш ва қўшимча перфорация қилиш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилганидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқ ўзлаштирилгандан сўнг кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: "Дояхотин" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|