“Ўзбекнефтгаз”: “Алан-1” сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларида модернизация ишлари олиб борилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан нефть ва табиий газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ва табиий газнинг сифат кўрсаткичларини талаб даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида қурилмаларни янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлардан қазиб олинаётган газнинг барқарорлигини таъминлаш учун бир қатор газ ҳайдаш агрегатларида олиб борилаётган модернизация ишлари ҳам шулар жумласидандир.
Хусусан, бошқарма тасарруфидаги “Алан-1” сиқув компрессор станциясидаги 100-, ва 200-сонли газ ҳайдаш агрегатларининг ички алмашув қисмлари бошқарманинг ишчи кучи ёрдамида тўлиқ алмаштирилиб ишга туширилди. Яъни кондаги компрессорларга газнинг кириш босими 11 кгс/см2 дан 7 кгс/см2 га ўзгартирилди.
Олиб борилган модернизация ишлари натижада кондаги сиқув компрессор станциясининг узлуксиз бир маромда ишлаб туришига эришилди.
Маълумот учун: “Алан-1” сиқув компрессор станцияси 2015 йил ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|