“Ўзбекнефтгаз”: Япониянинг “Yokogawa electric corporation” компаниясининг таклифлари ўрганиб чиқилмоқда
“Ўзбекнфтгаз” АЖ мутахассислари ҳамда Япониянинг “Yokogawa electric corporation” компанияси вакиллари билан онлайн тарзда видео семинар бўлиб ўтди.
Семинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, технологиялар, интеграцияланган операциялар ва қувурларни бошқариш ечимларидан фойдаланиш имкониятлари билан таништириш мақсадида “Yokogawa electric corporation” компанияси вакиллари тақдимоти ўтказилди.
Ўз навбатида япониялик мутахассислар корхоналар томонидан табиий газни қазиб олиш, қайта ишлашда мавжуд қурилмалардаги тўхташлар, ўлчашдаги хатоликларни олдини олиш ва албатта истеъмолчиларга сифатли табиий газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотларини етказиб бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича батафсил маълумотлар беришди. Бу борада ишлаб чиқариш жараёнидаги инсон омилини максимал камайтирувчи замонавий назорат ўлчов асбоблари, сарф ўлчаш асбоблари, саноат газ анализаторлари бўйича таклифлар берилди.
Семинарда Япония компанияси томонидан тақдим этилган бир қанча таклифлар ўрганиб чиқилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ишлаб чиқаришда юзага келадиган тўхталишларга сабаб бўладиган муаммолар эмас, балки ишлаб чиқаришда максимал муаммо туғдириши мумкин бўлган табиий офатларга, зилзилаларга бардошли замонавий назорат ўлчов асбоблари, сарф ўлчаш асбоблари, саноат газ анализаторлари тўғрисидаги янгиликларга қизиқиш билдирди.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводларда “Yokogawa electric corporation” компанияси томонидан ишлаб чиқилган бир қанча бошқарув ва назорат ускуналаридан самарали фойдаланиб келинмоқда.
Айни пайтда Япониянинг компанияси томонидан семинарда тақдим этилган таклифлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш ҳамда Трансформация ва операцион самарадорликни ошириш департаментлари мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш