August 9, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассисларнинг ички аудитни амалий жиҳатлари борасидаги билимлари мустаҳкамланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экологик хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг иш режасига асосан “ИСО 45001” ва “ИСО 14001” стандартларининг “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида онлайн ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Вебинар “ИСО 9001” (сифат), “ИСО 14001” (экология), “ИСО 50001” (энергия), “ИСО 45001” (меҳнатни муҳофаза қилиш) халқаро стандартларига мувофиқ менежмент тизимлари соҳасида Германиянинг “TUV Thuringen”, Словакиянинг “Cert International” компанияларининг халқаро аудитори А.К. Хусенов томонидан ўтказилди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “UNG Petro” МЧЖ, “Махсусэнергогаз” АЖ, Мароқанд, Қарши ва Бухоро нефть базаларининг 40 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этишди.

Иштирокчилар вебинар давомида янги “ИСО 45001:2018” стандарти таркибидаги янгиликлар, аудит, атамалар ва таърифлар, аудитнинг турлари, аудитнинг асосий босқичлари, аудиторнинг ишлаш усуллари, “Мос келмаслик” тушунчаси ва аудит тамойиллари каби мавзуларда ўзаро фикрлар алмашишди.

Участники внесли ряд предложений по проведению обучающих семинаров по другим международным стандартам.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|