“Ўзбекнефтгаз”: Нефт базаларда содир этилиши мумкин бўлган талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ходимлари томонидан нафақат нефт базалар балки Жамият тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар, заводларда ўрганиш ишлари олиб олиб борилиб, аниқланган коррупциявий ҳолатлар юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Ўрганиш натижалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ишлар ташкил қилинган бўлиб, тўпланган ҳужжатлар ДХХ ва Прокуратура органларига тақдим қилинмоқда.
ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борилаётган материаллар юзасидан тизимда тезкор ўрганиш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган бўлиб, жумладан antikorruz телеграм каналида эълон қилинган Тахиатош нефт базасидаги ҳолатлар юзасидан текширув ўтказилаётганини маълум қиламиз.
Таъкидлаш керакки, “Тахиатош нефт база” МЧЖда олиб борилаётган ўрганиш натижалари тегишлилиги бўйича www.ung.uz сайти ҳамда Жамиятнинг интернет ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали расман маълум қилинади.
Шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки, ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган камчиликлар юзасидан айбдорларга кескин чора кўрилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|