“Ўзбекнефтгаз": Ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини саломатликларни тиклашда алоҳида имтиёзлар яратилган
2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури доирасида тизимдаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини саломатликларни тиклаш, энг замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар ёрдамида уларни соғломлаштириш, Жамият тасарруфидаги клиник шифохоналарда малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ҳамда Бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Амалга оширилаётган ижобий ишлар натижасида йилдан йилга меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш сифати ошиб бормоқда.
“Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви ва Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг тегишли қўшма қарорларига мувофиқ Қашқадарё вилояти, Муборак туманида жойлашган кўп тармоқли (терапия, кардиология, неврология, гинекология, жарроҳлик бўлимлари мавжуд бўлган) замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар билан жиҳозланган “UNG Medline” МЧЖ клиник шифохонасида жорий йилнинг бошидан завод, бошқармалар ҳамда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг 499 нафари даволанди.
Шу билан бир қаторда, ишчи-ходимларининг 3411 нафари клиник шифохона томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланган ходимлар даволаниб келинмоқда.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти, Пискент туманида жойлашган Жамиятга қарашли замонавий ташхислаш ва даволаш учун физиотерапевтик ускуналар билан жиҳозланган “UNG TOSHKENT DENGIZI OROMGOHI” МЧЖда жорий йилнинг бошидан Жамият тизимидаги завод, бошқармалар ҳамда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 674 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари имтиёзли равишда соғломлаштирилди.
“Ўзбекнефтгаз" АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Республикамиз ҳудудларида жойлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли “Зомин”, “Оқтош”, “Чинобод”, “Турон”, “Чортоқ”, “Чимён”, “Бўстон”, “Умид Гулшани” каби санаторийларда 583 нафар ишчи-ходимларга имтиёзли йўлланмалар ажратилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|