July 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги қозонхонада мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш ҳамда қайта ишлаш корхоналарининг технологик ва маиший қурилмалари иссиқлик энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминловчи қозонхоналарда амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан заводдаги иссиқлик энергияси таъминоти қозонхоналари ишчи ҳолати ўрганилди. Тасдиқланган РОТ жадвалига асосан 2-сонли қозонхонадаги “БКЗ-75/39ГМ” русумли буғ қозони ва ёрдамчи қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Буғ қозонидаги таъмирлаш ишларини тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида сифатли ва хавфсиз бажарилиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими ҳамда завод мутахассислари томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: 2-сонли қозонхонада 6 дона “БКЗ-75/39ГМ” русумли буғ қозонлари мавжуд бўлиб, ушбу қозонлар Муборак газни қайта ишлаш заводи технологик қурилмаларини узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|