December 23, 2025

Прокуратура тарихи музейига экскурсия

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари Ўзбекистон Республикаси прокуратураси тарихи музейига экскурсия қилишди.

Ушбу маънавий-маърифий саёҳат ходимлар учун прокуратура тизимининг шаклланиш ва тараққиёт босқичлари, унинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида чуқур тасаввур ҳосил қилиш имконини берди.

Экскурсия давомида иштирокчилар прокуратура органларининг қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолияти, шунингдек, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар билан танишдилар.

Музей экспозицияларида жой олган ҳужжатлар, архив материаллари ва тарихий фотосуратлар орқали собиқ мустабид тузум даврида амалга оширилган қатағон сиёсатининг оғир оқибатлари, ноҳақ жазоланган минглаб инсонлар тақдири ҳақида батафсил маълумот берилди.

Бундай маънавий-маърифий тадбирлар ходимларда адолат, жавобгарлик ва фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати