“Ўзбекнефтгаз”: “Навоий нефт базаси”да фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Навоий нефт базаси” МЧЖда фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган профилактика тадбирлари ўтазилди. Тадбирларга Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қарашли ўқув марказининг ўқитувчилари жалб қилинди.
Ушбу тадбирларни ўтказишдан мақсад, нефть база ишчи-ходимлари ва Фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармалари билан табиий ва техноген хусусиятли вазиятлар содир бўлганда ҳаракат қилиш ва оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил қилиш бўйича билим ва малакаларини оширишдан иборат.
Тадбир доирасида ишчи ходимларга “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни келиб чиқиши ва унинг салбий оқибатлари” мавзусида семинар ташкил этилди.
Ишчи-ходимлар иштирокида зилзила содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш, табиий газдан, қўлбола тайёрланган газ ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ботулизм касаллигини келиб чиқиш сабаблари ва овқатдан захарланишдан сақланиш, қутуриш касаллигини олдини олишга бағишланган машғулотлар ва суҳбатлар ўтказилди.
Тадбирда мавзуларга оид эслатма материллари тарқатилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш