“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда
Бугун, 18 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йил тўлди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан акциядорлик жамиятининг Марказий аппарати, завод, бошқармалари ва нефть базалари ходимлари ўртасида кенг нишонланмоқда.
Давлат рамзлари, хусусан, байроғимизга мамлакатимизнинг суверинитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсолларидан бири сифатида ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖда “Байроғим фахрим” номли челленж ўтказилди.
Ушбу челленж Давлат байроғининг қабул қилиниш тарихи, унга оид қонуннинг мазмун моҳиятини яна бир бор ёдга олиш воситаси бўлди.
Бундай челленжлар, айниқса, ёш кадрларда Давлат рамзларига бўлган ғурур ва ифтиҳорни шакллантиришга хизмат қилади.
Шуни таъкидлаш керакки, давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.
1991 йилдан буён мамлакатимизда давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) қабул қилинган кунлар алоҳида байрам сифатида нишонланиши фуқароларимизнинг ўз давлатчилиги, суверенитети ва мустақиллик рамзларига бўлган ҳурматини англатади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида ҳам давлатимиз қадр-қимматини тарғиб қилишга қаратилган “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида турли маданий-маърифий тадбирлар давом эттирилмоқда. Тадбирларда байроғимиз ўзида мужассам этган мазмун-моҳият кенг тарғиб қилинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|