January 29, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Геология-қидирув ишларини лицензиялаш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда

Бош саҳифа Русский

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 25 мартда қабул қилинган 133-сонли “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ва геологик жиҳатдан ўрганиш учун лицензия олиш талаб этилади.

2022 йилда белгиланган тартибларга кўра, лицензияларни расмийлаштириш бўйича 50 га яқин истиқболли майдон ва конларнинг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (ЗЭП, ЗВОС) ва кенгайтирилган техник-иқтисодий (УТЭР) лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бунинг натижасида 40га яқин истиқболли майдон ва конларнинг ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалари расмийлаштирилди.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти мутахассислари томонидан геология-қидирув ишларини лицензиялаш бўйича “Ўзбекгеофизика” АЖ билан ҳамкорликда 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш устида фаол иш олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбекгеофизика” АЖ мутахассисларнинг навбатдаги учрашувида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг асосий йўналишлари - сейсмик маълумотларини таҳлил қилиш, истиқболли майдонларни аниқлаш ҳамда ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалари расмийлаштириш муҳокама қилинди.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, ҳамкорликдаги ишларнинг натижаси сифатида ҳамда мавжуд бўлган геологик ва геофизик маълумотларини ҳар томонлама таҳлил қилиш орқали қўшимча истиқболли майдонлар аниқланади ҳамда углеводород заҳираларани ўстиришнинг самарадорлиги оширилади.

Расмийлаштирилган лицензиялар нефть ва газ, ер қаърида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва углеводород конларини ўзлаштириш ҳуқуқини беради. Бу эса янги углеводород конларини аниқлаш, республиканинг ёқилғи-энергетика комплексини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, углеводород хом-ашёси ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва кўпайтиришга ёрдам беради.

Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзбекгеофизика” АЖ мутахассислари геология-қидирув ишларини лицензиялаш бўйича ҳамкорлик учрашувларини 2023 йил давомида мунтазам амалга оширилиши келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|