“Ўзбекнефтгаз”: Фарғона водийсида жойлашган нефть ва газ объектларида хавфсизлик бўйича камчиликларга йўл қўйган 10 нафар ходимга чора кўрилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги объектларда бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текширувининг 4-босқичи ўтказилмоқда.
Навбатдаги назорат тадбирларида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жойлашган Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Ўзбекистон Ҳарбийлаштирилган қисмига қарашли бўлган Фарғона ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, “Андижон нефть базаси” МЧЖ, “Фарғона нефть базаси” МЧЖ, “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ ва “UNG Petro” қарашли объектларининг соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ўтказилган тўртинчи поғона назорат текширув натижаларига асосан меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 157 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 68 та, электр хавфсизлиги йўналишида 34 та ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 12 та камчиликлар аниқланди.
Текширув натижаларига кўра соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 20 нафар ходимлар огоҳлантирилди ва 10 нафар ходимларга нисбатан чора кўрилди.
Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.
Ишчи ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш эстетикаси ва маданиятини яхшилаш мақсадида ишларни намунали ташкил этиш учун бошқарма ва корхоналар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Шунингдек иш жойларида меҳнатни, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича асосланган стандартларни жорий қилиш йўли билан ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган талаблар даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар, касб касалликларининг олдини олишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиб, уларнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича тавфсиялар берилди.
Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш