August 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газни қайта ишлаш ва газ-кимё масалалари бўйича “ПЕГАЗ” компанияси билан музокаралар олиб борилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамиятининг яқин ва узоқ муддатдаги ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича нефть ва газ саноатидаги дунёнинг етук компаниялар билан ҳамкорлик ишлар олиб борилмоқда.

Россиянинг “ПЕГАЗ” технологик ва инжиринг компанияси ҳамда “Ўзлитинефтгаз” АЖ билан ҳамкорликда “Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли компрессор қурилмаларни модернизация қилиш ва газнинг таркибидан олтингугурт ажратиб олиш йўналишида музокаралар олиб борилди.

Музокаралар давомида ишчи гуруҳ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи ва Шўртан газ кимё мажмуаси заводларига борилди. Корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнлари акс этган тақдимотлар ўтказилди.

Ишлаб чиқариш фаолияти ва технологик қурилмаларни ишлатишда дуч келинаётган муаммоларни тезкор ва ижобий ҳал этиш чоралари бўйича билим ва тажрибалар алмашилди.

Маълумот учун: НИПИ “ПЕГАЗ” – нефть, газ ва кимё саноатида нефть ва газ қазиб олиш, ташиш, қайта ишлаш ва сақлаш объектларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, ишга тушириш ва ишга тушириш бўйича тўлиқ ишларни амалга оширадиган технологик муҳандислик компанияси ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|