“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станциялар двигателларини таъмирлаш хизмати маҳаллийлаштирилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжи учун зарур бўладиган саноат хизматлари, хусусан газтурбинали ва бошқа турдаги двигателларни республикамизда таъмирлаш хизматини маҳаллийлаштириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, 21 декабрь куни “Уральский завод гражданской авиации” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва келажакда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор келишувларга эришилди.
Маълумот учун қайд этиш жоизки, “Уральский завод гражданской авиации” АЖ 1939 йилда ташкил этилган. Завод ҳар хил турдаги двигателларни, шу жумладан нефть ва газ саноатида фойдаланадиган газ турбинали двигателларни таъмирлашда 60 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ушбу завод бир йилда 1000 дан ортиқ техникани таъмирлаш қувватига эга.
Музокарада маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кучайтириш, янги лойиҳаларини ўзлаштириш ва двигателларини таъмирлаш хизматлари харид қилиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда “Уральский завод гражданской авиации” АЖ вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан аввалга ҳамкорликлари муваффақиятли бўлганлигини эътироф этишди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари ва бошқармалари ҳар хил турдаги двигателларни капитал ва жорий таъмирлашга доимий эҳтиёжга эга. Балансида жами 100 дан ортиқ двигателлар бўлиб, шундан газтурбинали двигателлар (ГТД), кучланиш турбиналар (КТ), газпоршенли двигателлар (ГПД) ҳамда электрдвигателлари (ЭД) мавжуд.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда республика ҳудудида таъмирлаш ишларини маҳаллийлаштириш нафақат “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг валюта маблағларини тежаш, балки таъмирлаш ишларини жадаллаштирилган режимда амалга ошириш имкониниятларини кенгайтиради.
Музокара давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари балансидаги жами таъмирлаш лозим бўлган двигателлар рўйхати ва улар бўйича техник маълумотлар билан танишиш, двигателларни атрофлича ўрганиш учун жойларда учрашувлар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.
Шу мақсадда келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш, маълумотларнм ўрганиш мақсадида 2023 йилнинг январ ойида раҳбарият ва мутахассислар иштирокида “Ўзбекнефтгаз” АЖда навбатдаги учрашувни ўтказишга келишиб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш