“Ўзбекнефтгаз”: Норматив-ҳуқуқий маълумотномаларни бошқаришнинг асосий меъёрий ҳужжатлари ва ёндашувлари аниқланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бизнес жараёнларини трансформациялаш ва операцион самарадорлигини ошириш дастури доирасида илғор ечимлар ва самарали халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Айни пайтда ациядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Норматив-ҳуқуқий маълумотномаларни (НҲМ) бошқариш бўйича ягона бизнес жараённи ишлаб чиқиш ва жорий қилиш дастури амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Қарши шаҳрида идорасида “Жорий бизнес-жараёнлар диагностикаси ва лойиҳани режалаштириш” 1-босқичини амалга ошириш доирасида KPMG халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ишлаб чиқариш бўлинмалари, яъни Шўртан газ кимё мажмауаси, Муборак, Газли ва Устюрт нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари мутахассислари иштирок этишди. Шунингдек, Шўртан, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари йиғилишга видеоконференцалоқа орқали иштирок этишди.
Суҳбат натижаларига кўра, ҳуқуқий маълумотларини сақлаш жараёнларини бошқаришнинг асосий меъёрий ҳужжатлари ва ёндашувлари аниқланди ва ишлаб чиқариш бўлинмалари мутахассисларининг таклиф ва изоҳлари тўпланди.
Лойиҳа якунлари бўйича Жамият таркибий бўлинмалари ягона норматив-ҳуқуқий маълумотномаси рўйхатидан фойдаланишга ўтиши кутилмоқда, бу эса материалларга бўлган эҳтиёжни режалаштиришнинг аниқлигини ошириш, товар-моддий бойликлари захираларини қисқартириш, музлатилган айланма маблағларни камайтириш ва ҳисобот бериш самарадорлигини ошириш имконини беради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш