“Ўзбекнефтгаз”: “Тўрақўрғон нефть базаси” куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга ҳамда нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган:
Хусусан, “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ ва тасарруфдаги филиалларда жами 13 дона 9255 куб метр сиғимлар тозаланди, 10 дона 750 куб метр сиғимларда бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда. 2 дона УСН-175 (пастки тўкиш) ускунаси таъмирланди, 2500 метр ҳар хил диаметрли технологик қувурлар, барча сиғимлардаги ҳаво клапанлари,
1 дона АСН (автоматик қуйиш) ускунаси таъмирланди ҳамда барча ускуналар соз ҳолатда эканлиги текширувдан ўтказилди.
Шу билан бир қаторда асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:
• Мой маҳсулотлари қуйиш насосхонада таъмирлаш ишлари, ёнғин хавфсизлиги қалқони тўлиқ комплектация ҳолатига келтириш;
• 2 та қозонхоналарни ва 2 та қозонни жорий таъмирлаш,
Чуст ва Уйчи филиалларида 2 та сиғимни мукаммал таъмирлаш, 100 метр иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш, 50 метр сув тармоқларини таъмирлаш режалаштирилган.
Ишчи ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.
Маълумот учун: “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖнинг Уйчи, Учқўрғон, Чуст ва Поп филиаллари мавжуд бўлиб, уларда жами 30 та ФЁТШ ҳамда 2 та АЁҚШ истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Вилоят қишлоқ ва халқ хўжалигига жами 92 та автоёнилғикашлар ва 43 та АТУ тракторлари орқали нефть маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|