“Ўзбекнефтгаз”: Миришкор туманида янги бурғиланган қудуқдан кунига 140 минг куб метр табиий газ қазиб олинмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” конидаги 337-сонли қудуқда ҳам бурғилаш ишлари олиб борилди.
“Ўзнефтгазбурғилаш ишлари” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган бурғилаш ишларидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.
Ушбу қудуқда бурғилаш ишлари 2850 метргача олиб борилди. 2726-2850 метр оралиқига фильтр тушурилди ва синов ишлари ўтказилди. Натижада қудуқдан 140 минг куб метр кунлик саноат миқёсида табиий газ ва 3,7 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Зеварда" газконденсат кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|