“Ўзбекнефтгаз”: “Тегирмон” конида кунлик 130 минг куб метр табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ очилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 12-сонли қудуқда “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган бурғилаш ишлариданг сўнг, қудуқ ишга туширилди.
Ушбу қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2342-2345 м, 2348-2352 м, 2381-2383 м, 2386-2392 м оралиқлар перфорация қилинди.
Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 130 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Тегирмон" кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган булиб 2019 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|