May 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ходимлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш маданиятини шакллантиришга бағишланган ўқув тренинг ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тизим корхоналарини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш, шаффофлик ва очиқликни таъминлаш юзасидан қилинаётган ишлардан жамоатчиликни хабардор этиб бориш мақсадида комплаенс инпекторлари томонидан ўқув тренинглари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги ўқув тренинг Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда ишчи-ходимлари учун ўтказилди. Унда комплаенс катта инспектори З. Сатторов томонидан "Коррупцион хавфларни аниқлаш ва баҳолаш Методологияси" ва "Ишга номзодларни текшириш Йўриқномаси" мавзусида маърузалар ўқилди.

Ўқув-семинар давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги, коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш, шунингдек, ишга номзодларни текшириш Йўриқномаси тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда Республика инсон ҳуқуқи маданият маркази директори И. Умаров сўзга чиқиб, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва коррупцияга қарши ҳуқуқий онгни шакллантириш тўғрисида ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлариниг ягона очиқ портали ҳақида гапириб ўтди.

Семинар савол-жавоб тарзида ташкиллаштирилди, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди ва муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|