June 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали юқори натижаларга эришилмоқда

Бош саҳифа Русский

Йилига 2,5 млн тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 1997 йилнинг 22 августида фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда "Ўзбекнефтгаз" AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали ушбу заводни ривожлантириш бўйича мақсадли ишлар олиб боилрмоқда.

Заводда юқори октанли бензин (AИ-80, AИ-91, AИ-92, AИ-95, AИ-98), дизель ёқилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), авиакеросин (Джет A-1), мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролизли газолин, углеводород эритгичи каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Заводга хом ашёларни етказиб бериш қувур ва темир йўллари орқали лойиҳалаштирилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармалар томонидан янги конларни ўзлаштирилиши ва ушбу конлардан темир йўл ва қувурлар орқали етказиб бериш имконияти йўқлиги сабали ҳозирги кунда Газли бошқармаси томонидан қазиб олинган хом ашёлар заводга автоцистерналарда етказиб берилмоқда.

Заводда қуйидаги технологик қурилмалар мавжуд:

• “Атмосфера босими остида нефть ва газконденсатни хайдаш” (АТ) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 2 500 минг тонна;

• “Нефтни тузсизлантириш ва сувсизлантириш” (ЭЛОУ 1, 2) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 1 500 минг тонна;

• “Умумий нафтани водород ёрдамида тозалаш” (ГОБ) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 771 минг тонна;

• “Газойлни водород ёрдамида тозалаш” (ГОДТ) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 861 минг тонна;

• “Каталитик риформинг” (CCR) технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 532,8 минг тонна;

• “Керосинни демеркаптанлаш” технологик қурилмаси йиллик қайта ишлаш қуввати 300 минг тонна;

Бундан ташқари “Газларни амин ёрдамида тозалаш, “Нордон сувларни буғлатиш”, “Олтингугурт олиш” “Суюлтирилган газларни фракцияларга ажратиш” каби технологик қурилмалар мавжуд.

Заводда 641 минг тонна автобензин (АИ-80, АИ-91, АИ-92, АИ-95, АИ-98), 1026,6 минг тонна дизель ёнилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), 300 минг тонна авиакеросин (Джет А-1, углеводород эритгичи), 480 минг тонна мазут (М-40, М-100) ҳамда бошқа турдаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Заводга замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан янги катализаторлар, эскирган ускуналарни алмаштириш орқали 2021 йилда заводда қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришда юқори натижаларга эришилди.

Хусусан, 2021 йилда заводга жами 1 604,1 минг тонна углеводород хом ашёлари етказиб берилган бўлиб, режа 115,3%га, шундан 443,6 минг тоннаси (нефть 136,3 минг тонна, газконденсат 152,3 минг тонна, газойль 153,9 минг тонна, бирламчи бензин 1,1 минг тонна) импорт қилинган. Шундан, 138 минг тонна маҳаллий нефть режа 107,2%, 932,6 минг тонна маҳаллий газконденсат режа 111,4%, 124,4 минг тонна импорт нефть режа 69,4%, 137,7 минг тонна импорт газконденсат режа 74,4%, 153,9 минг тонна импорт газойль, 1,1 минг тонна бирламчи импорт бензин ҳамда 111,7 минг минг тонна бошқа турдаги хом ашёлар қайта ишланган.

2022 йилда республика истеъмолчиларининг жами 835,2 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан республикада илк бор “Евро-4, -5” русумидаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди. Бундан ташқари ушбу даврда завод томонидан “QuWatt” бренди остида сифати яхшиланган “АИ-95” русумидаги автобензин ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|