January 12, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Гулистон нефт базаси” МЧЖга тегишли бўлган 21 та кўчмас мулк объектлари сотилади

Бош саҳифа Русский

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, Сирдарё вилоятида жойлашган “Гулистон нефт базаси” МЧЖга тегишли бўлган 21 та кўчмас мулк объектлари сотилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда ушбу кўчмас мулк объектларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари якунига етгандан сўнг, кўчмас мулк объектлари “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилади.

Барча талабгорлар оммавий савдоларда фаол иштирок этишга таклиф этилади.

Қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотувга қўйилиши режалаштирилган:

• 10-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Йўлдошобод ҚФЙ, Й.Охунбобоев СИУ;

• 12-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Дехконобод СИУ;

• 47-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Янгиобод ҚФЙ Қушчинор СИУ;

• 64-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Ховособод СИУ, Ховотоғ ҚФЙ;

• 6-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Х. Норчаев СИУ, Кахрамон ҚФЙ;

• 78-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Бустон МФЙ, Э.Каххоров СИУ;

• 87-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ўрикзор(Робот) махалласи Робот СИУ;

• 82-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Галлакор ФХХУ;

• 95-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Ғалаба СИУ Янгиобод МФЙ;

• 30-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Боёвут СИУ Олтин тепа ҚФЙ;

• 63-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Ховос тумани, З.М.Бобур СИУ Сохибкор ҚФЙ;

• 9-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Бахористон МФЙ Г.Юнусов СИУ;

• 51-ФЁТШ - Сирдарё тумани, Сирдарё СИУ, Тараққиёт МФЙ;

• 91-ФЁТШ - Сирдарё тумани, Сохил СИУ Хикматли махалласи;

• 14-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Қ.Султонов СИУ,Пахтаобод МФЙ;

• 16-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Гулистон МФЙ, Гулистон СИУ;

• 19-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Паймард МФЙ, Шурузак СИУ;

• 45-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Дўстлик МФЙ, Ғалаба СИУ;

• 49-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Янги ҳаёт МФЙ;

• 52-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Ўрикзор (Турковул) МФЙ, Бустон СИУ;

• 60-ФЁТШ - Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, Бахмалсой МФЙ, Пахтакор СИУ.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|