“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда 25 865,0 минг кВт*с электр энергияси ва 23 295,3 минг куб метр ёқилғи гази иқтисод қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтириш бўйича тегишли қарор ва фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ объектларида энергия ресурслари сарфини камайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
Бу борадаги ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқаришни модернизация ва реконструкция қилиш, энергия тежовчи ускуналар ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар дастури доирасида бажарилди.
Дастурга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бош энергетик бўлими томонидан жорий йилда акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• электр қурилмалар ва ёриткичларнинг ишчи ҳолатини яхшиланди.
• энергия тежовчи мосламалар ўрнатилди.
• электр юкламалар камайтирилди.
• ускуналарга иш вақтини камайтирувчи мосламалар ўрнатилди.
• қуёш электрстанциялари ўрнатилди.
• фотоэлектрик панель ва гелиоколлекторлар билан таъминланди.
• буғ қозонлари, оловли регенераторлар, қиздириш печлари режим-карталар асосида ишлатишга ўтказилди.
• тасдиқланган ёқилғи ва энергия истеъмоли меъёрларига риоя қилиш учун тизимли мониторинг жорий қилинди.
• қурилмаларнинг иссиқлик ҳимоялари яхшиланди.
• энергия самарадор ва тежамкор мосламалар ўрнатилди.
Бунинг натижасида жамият тасарруфидаги барча корхона ва бошқармаларда 25 865,0 минг кВт*с (104,6%) электр энергияси ва 23 295,3 минг м3 (106,5%) ёқилғи газини иқтисод қилишга эришилди.
Бундан ташқари куз-қиш мавсумида энергия ресурслари истеъмолини кескин камайтириш мақсадида, технологик, маъмурий ва ижтимоий объектларга энергия тежовчи мосламалар ва ускуналар ўрнатилди.
Шунингдек, технологик жараёнларга таъсир кўрсатмаган ҳолда вақтнинг тиғиз пайтларида катта қувватли электр қурилмаларни ишлатмаслик чоралари кўрилиши натижада, жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан 30 декабрь кунигача 21,707 млн кВт*с электр энергияси сарфи камайтирилди.
Умумий қуввати 255 кВт қуёш фотоэлектрик станциялари ўрнатилди.
Шунингдек, 815 кВт қуёш фотоэлектрик станциялар, 4,5 минг литр қуёш сув қиздиргичлари ўрнатилиши бўйича шартнома расмийлаштирилиб, қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари харидини молиялаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш