February 21, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 20 февраль куни биржа савдоларига 4 000 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 20 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,7 минг тонна, жами 4,8 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди. Жорий ой давомида нефть базаларга жами 104 659 тонна, жумладан 20 февраль куни 6 435 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 20 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6 177 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 217 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 003 тонна, Андижонда 591 тонна, Бухорода 295 тонна, Жиззахда 171 тонна, Қашқадарёда 407 тонна, Навоийда 282 тонна, Наманганда 514 тонна, Самарқандда 613 тонна, Сурхондарёда 310 тонна, Сирдарёда 174 тонна, Фарғонада 181 тонна ва Хоразм вилоятида 419 тонна.

2023 йил 21 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 36,5 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 92,6 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 77,0 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 15,6 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|