“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводининг узлуксиз иш режимига ўтилаётгани ортидан маҳсулотлар таннархини камайтирилишига эришилмоқда
“Uzbekistan GTL” заводида жорий йил июнь ойидан минтақада биринчи синтетик суюқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Жорий йил июль ойидан бошлаб ички истеъмолчиларга юқори сифатли, К-6 экологик синфига мансуб, Евро 6 талабларига тўлиқ жавоб берадиган синтетик дизель ёнилғиси Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржаси орқали реализация қилинмоқда. Бугунги кунга қадар биржа савдолари орқали истеъмолчиларга 35,0 минг тоннадан ортиқ синтетик дизель ёнилғиси 1 тоннаси 15,5 млн сўмдан 18,9 млн сўмгача сотилди ва ўз вақтида етказиб берилди.
Синтетик дизель ёқилғиси “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Навоийуран” ДК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Оҳангаронцемент” АЖ, республикадаги барча нефт базалар, йирик агрокластерлар, қурилиш ташкилотлари ва бир қатор хусусий тадбиркорлар томонидан доимий равишда харид қилинмоқда ва истеъмолчилар томонидан юқори баҳоланмоқда.
“Uzbekistan GTL” заводида синов режимидан тўлиқ иш режимига ўтиш ишлари бошланганлиги сабабли маҳсулот ишлаб чиқариш хажмлари босқичма-босқич ортмоқда. Жорий йил июнь ойида бир кунда 800,0 тонна синтетик дизель ишлаб чиқарилган бўлса, сентябрь ойида ушбу кўрсаткич 1 400,0 тоннагача ортиши кутилмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали маҳсулот таннархини камайтирилишига эришилмоқда.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари ортиши республикамиз ёқилғи мустақиллигига яна бир катта қадам сифатида эътироф этишимиз мумкин.
“Uzbekistan GTL” заводининг асосий мақсадларидан бири бўлган республика ички истеъмолчиларига юқори сифатли дизель ёнилғисини паст нархларда етказиб беришни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида жорий йил 29 августдан бошлаб ЎзРТХБ орқали сотувга чиқариладиган синтетик дизель ёнилғисини 1 тоннаси бошланғич нархи 14 504 378 сўмгача арзонлаштирилиши белгиланди.
Келгусида завод томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмлари ортиши натижасида уларнинг таннархи ва мос равишда биржа савдоларига қўйиладиган бошланғич нархлари ҳам босқичма-босқич пасайиб боришига эришилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|