“Ўзбекнефтгаз”: Конлардан “Ўртақум” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача қўшимча узунлиги 4200 метрлик қувур ўрнатилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан 2022 йил учун тасдиқланган геологик-техник тадбирлар ва “Йўл харита”ларига асосан табиий газ ўтказувчанлигини ошириш ва сиқилишларни олдини олиш мақсадида табиий газ қувурларини кенгайтириш ишлари режалаштирилган.
Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Сузма” ва “Чаккақум” конларидан “Ўртақум” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача қўшимча диаметри 168 мм лик 4200 метр узунликдаги табиий газ қувурини қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.
Ушбу ишлар учун қўшимча табиий газ қувурлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг ички имконияти ва захирасидан келиб чиқиб ажратилди.
Конлардан қазиб чиқарилаётган табиий газни Газли газни қайта ишлаш заводига узатиб беришда қувурларда юзага келаётган суюқлик йиғилиши натижасида босимларни кўтарилиши ҳамда табиий газ қазиб чиқариш суръатини камайишини олдини олиш мақсадида қўшимча янги табиий газ қувури қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Табиий газ қувурида олиб борилаётган кенгайтириш ишларини амалга оширилиши натижасида конлардан кунлик қўшимча 50 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна конденсат қазиб чиқаришга эришилди.
Бу каби янги лойиҳаларни бажарилиши ва углевородлар қазиб чиқаришни оширилиши Республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини табиий газга бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.
Малумот учун: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш боқармасига қарашли “Шимолий Сузма”, “Чаккақум” ва “Ўртақум” конлари Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|