August 26, 2023

Газдан олтингугурт ажратиб олувчи янги қурилма фойдаланишга топширилди

O‘zbekcha Ruscha

Бугун Муборак газни қайта ишлаш заводининг 5-сонли цехида газдан олтингугурт ажратиб олувчи янги қурилма ишга туширилди. Ушбу қурилма заводга бир қатор янги имкониятлар тақдим этади.

Янги қурилма газ қабул қилишни қисқартирмаган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб бориш имконини беради ва экологик жиҳатдан тозалашга эришилади. Хусусан, олтингугурт ажратиб олиш технологик тармоқлари ишлаб чиқариш қувватлари ўрни қопланиб, таъмирлашга тўхтаган вақтда кунлик 2-3 млн метр куб юқори олтингугуртли табиий газ қисқаришининг олди олинади.

Технологик жиҳатдан илғор бўлган янги қурилманинг очилиш маросимида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Баҳодир Сиддиқов иштирок этди ва қурилмани ишга туширишда фаол бўлган бир гуруҳ ходимларларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Ушбу қурилма ишга туширилиши натижасида 1-5 тармоқ қурилмаларида бирин-кетин таъмирлаш ишларини олиб бориш ва куз-қиш мавсумида барқарор ва узлуксиз фаолиятни таъминлаш имкони юзага келади. Шу билан бирга йилига 128,0 млн метр куб (соатига 16,0 минг м3) нордон газ қабул қилиш орқали, 72,5 минг.тонна газ таркибидан олтингугурт ажратиб олинади ва юқори олтингугуртли табиий газ ҳажмлари қисқариши олди олинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube